Парадзюдочи қизларимиз учун Самарқандда йиғин ташкил этилди

Парадзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мавсумолди тайёргарликларни Самарқанд вилоятида давом эттиришмоқда.

Эркаклар жамоаси Тбилисида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги ва халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун жўнаб кетганлиги сабабли, парадзюдочи қизларимиз Самарқанд вилоятида ўқув-машғулот йиғини олиб боришмоқда.

Бош мураббийлар Дилноза Бахромова ва Арсен Бабаян қўл остида 7 нафар парадзюдочимиз кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда.

Ҳафта аввалида старт олган машғулотларда асосан техник-тактик машқларга урғу берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз апрель ва май ойларида бўладиган Ноттингем ва Боку гран-приларида Токио-2020 йўлланмаси учун муҳим рейтинг очколарини жамғариш учун кураш олиб боришади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *