Парадзюдочиларимиз IBSA Жаҳон кубогида иштирок этади

Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида давом эттиради.

Ҳамюртларимиз 22-26 февраль кунлари Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси (IBSA) байроғи остида ўтадиган Жаҳон кубоги ва халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этадилар.

Ташкилотчиларнинг талабига кўра ушбу беллашувларга фақатгина эркаклар жамоаси таклиф этилган. Шу сабабли мазкур мусобақада бош мураббий Шамсиддин Саидов мураббийлиги остида 12 нафар парадзюдочиларимиз кураш олиб боради.

Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркиби (эркаклар):

-60 кг: Шерзод Намозов
-60 кг: Фазлиддин Одилов
-66 кг: Ўткир Ниғматов
-66 кг: Учқун Қуронбоев
-73 кг: Феруз Саидов
-73 кг: Асилбек Бекмуродов
-81 кг: Довурхон Караматов
-90 кг: Шуҳрат Бобоев
-90 кг: Жалолиддин Авазов
-100 кг: Шариф Ҳалилов
-100 кг: Сулаймон Аллаев
+100 кг: Ширин Шарипов

Маълумот ўрнида, сўнгги Жаҳон рейтингига кўра 8 нафар парадзюдочимиз 2020 йилги Паралимпия ўйинларига йўлланма олиш арафасида турибди.

Ҳамюртларимиз апрель ва май ойларида бўладиган Ноттингем ва Боку гран-приларида Токио-2020 йўлланмаси учун муҳим рейтинг очколарини жамғариш учун кураш олиб боришади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort