Парадзюдочиларимизнинг Осиё ва Океания чемпионатидаги дастлабки рақиблари маълум

Эртага Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатига старт берилди.

12 та мамлакатдан 100 нафарга яқин парадзюдочилар беллашадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон парадзюдо терма жамоаси 11 кишилик таркиб билан иштирок этади.

Ўзбекистонлик парадзюдочилари медаллар ҳамда Токио 2020 йўлланмасини берувчи муҳим рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб борадилар.

Бироз аввал якунига етган қуръа натижаларига кўра парадзюдочиларимизнинг дастлабки рақиблари номи аниқ бўлди.

Эркаклар:

-60 кг: Шерзод Намозов – Х. Наингголан (Индонезия)

-73 кг: Феруз Саидов – С. Ким (Ж. Корея) / Д.Энхтуя (Монголия)

-81 кг: Давурхон Кароматов – Али Шанани (Эрон) / Д. Ким (Ж. Корея)

-90 кг: Шуҳрат Бобоев – Р. Самбув (Индонезия) / С. Парк (Ж. Корея)

-100 кг: Шариф Ҳалилов – Р. Кумар (Ҳиндистон)

+100 кг: Ширин Шарипов – Г. Чои (Ж. Корея) / К. Сато (Япония)

Аёллар:

-48 кг: Лобар Хуррамова – Л. Ли (Хитой)

-52 кг: Севинч Салаева – С. Лин (Хитой Тайпейи)

-57 кг: Парвина Самандарова – М. Гарини (Индонезия)

-63 кг: Нафиса Шерипбаева – П. Шарма (Ҳиндистон)

-70 кг: Васила Алибоева – П. Ванг (Хитой)

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *