Параканоэчиларимиз 3 февлардан машғулотларни Тошкент денгизида давом эттиришади

Параканоэ бўйича терма жамоамиз аъзолари жорий йил ҳисобидан ўрин олган дастлабки хориж ўқув-машғулот йиғинини Брестда ўтказишиб юртимизга қайтиб келишди.

Азиз Абдулҳабибов, Шаҳноза Мирзаева, Ҳайитмурод Шерқўзиев ва Ҳасан Қўлдошев мураббийлар Элдор Яхшибаев ва Артём Кармеев қўл остида Беларусда машғулот олиб бордилар. Брест шаҳрида бўлиб ўтган йиғин давомида мураббийлар штаби спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигига урғу беришди.

Режага асосан навбатдаги машғулотлар 3 февларь куни Тошкент денгизида старт олади. Шунингдек, терма жамоамиз сафига Павел Сулаймонов ва Олимжон Солижонов ҳам қўшилади. 20 февралга қадар давом этадиган йиғин 6 нафар параканоэчиларимиз олдинда турган нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарликни давом эттирадилар.

Маълумот ўрнида, ҳамюртларимиз шу йилнинг 20-26 март кунлари Таиландда Параканоэ бўйича Осиё чемпионатида иштирок этишади. Май ойида эса уларни Германияда ўтадиган Жаҳон чемпионати кутиб турибди. Токио-2020 олдидан энг сўнгги мусобақага 25-28 май кунлари Дуйсбург шаҳри мезбонлик қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *