Паралимпия ўйинлари олдидан Сумо бўйича чемпионат ўтказилади

Токио-2020 Ташкилий қўмитаси Япония Сумо уюшмаси билан ҳамкорликда 12-13 август кунлари Сумо бўйича махсус турнир ташкил этишни режалаштирмоқда.

Анъанавий япон спортига бўлган эътиборни жалб этиш мақсадида ушбу тадбир Ниппон фестивали дастуридан ўрин олган.

Хорижий меҳмонлар Сумо спорт турини яхшироқ тушунишлари учун ҳар бир беллашув инглиз тилида шарҳлаб борилади. Шарҳлаш давомида, баъзи атамаларнинг маъноси ёки баҳолаш мезонлари ҳақида тушунтиришлар бериб борилади.

Иккала кунги баҳсларда биттадан ғолиб аниқланади ва иккинчи кун якунида катта финал баҳси бўлиб ўтади. Шунингдек, ташриф буюрувчилар сумочи полвонлар билан қўл бериб кўришишлари, беллашишлари ёки эсдалик учун суратга тушишлари мумкин.

Катта Сумо мусобақаси Япония миллий спортининг маънавий уйи ҳисобланган Кокугикан Аренада бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *