Паралимпия рамзига ўзгартириш киритилди

Халқаро Паралимпия қўмитаси дунё миқёсида Паралимпия ҳаракати та’сирини янада ошириш мақсадида янги кенг кўламли стратегияларни ҳаётга тадбиқ этиш ишларини ўз рамзидан бошлади.

Гарчи аввалгисига ўхшасада, логотип бироз қалинроқ тус олган. Лотин тилидан (Агитос) – “ҳаракатланаман” деган ма’нони билдирадиган уч чизиқнинг рангига ҳам бироз жило берилган.

https://twitter.com/Paralympics/status/1186198435713601536?s=20

“Ўзгаришлар спортдан бошланади” дея ном олган ушбу ислоҳотлар замирида Паралимпия ҳаракатининг жамият ҳаётига трансформацион таъсирини яхшироқ этказиб бериш ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсади турибди.

Паралимпия ҳаракати дунёдаги бир миллиард ногиронлиги бор инсонларнинг ҳаётини яхшилай оладиган дунёдаги энг трансформацион ва қудратли лойиҳалардан бири бўлиши мумкин, дейди ХПҚнинг маркетинг ва коммуникациялар бўйича бош мутахассиси Крейг Спенц.

Паралимпия рамзи (Агитос) “рақамли аср” учун мос тарзда бўлиши учун ҳам 2004 йилдан буён биринчи марта ўзгартирилди. Янги ранглар Паралимпия ҳаракатининг жонлантирувчи руҳига мос келади.