Парасузувчиларимиз Токио Паралимпиадасига лицензион очко берувчи турнирда иштирок этади

Токио Паралимпия ўйинлари бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Ўзбекистонлик пара атлетлар учун эса Токио-2020 баҳсларига йўлланма берадиган саралаш мусобақалари бошланмоқда.

Пара сузиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Италияда мезбонлик қиладиган Жахон сериясига кирувчи муҳим мусобақада иштирок этади.

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу беллашувлар Линьяно-Саббьядоро шаҳрида 27 февралдан 1 март кунлари бўлиб ўтади.

Пара сузиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси:
Ислом Асанов
Дмитрий Хорлин
Муҳаммад Абдураимов
Шоҳсанам Тошпўлатова
Музаффар Турсунхўжаев
Фирдавсбек Мусабеков
Авазбек Алиев
Нигора Мирзоҳидова

Мураббийлар штаби:
Садуллахон Лутфуллох
Сергей Хорлин
Равшанбек Амилов
Нодирбек Абдуллаев

Мазкур йирик мусобақада иштирок этадиган ҳар бир парасузувчимиз мамлакатимиз шарафини ғурур-ифтихор билан ҳимоя қилиб, Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтаради, деб ишонамиз!

Барчангизга омад ёр бўлсин!⠀

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *