“Roland Garros”. Тенг кучли жуфтликлар, кутилган натижалар!

“Roland Garros” турнирининг аёллар ўртасидаги беллашувларида ҳам кучлилар номи тобора аниқлашиб бормоқда. Асосий баҳсларнинг навбатдаги кунида ҳам асосан кутилган натижалар қайд этилди.

Мусобақада ўз юришини давом эттираётган фаворитлардан бири америкалик София Кенин мезбонлар шарафини ҳимоя қилаётган Фиона Феррога қарши кортга чиқди. Аутсайдер мақомидаги рақибасига дастлабки сетни бой берган океанорти вакиласи кейингиларини ўз номига ёздириб қўйиш учун ўзида куч топа олди. Якуний ҳисоб: 2:6, 6:2, 6:1.

Яна бир сараланган ракетка соҳибаси чехиялик Петра Квитова ҳам чорак финал чипталарини нақд қилди. Хитойлик Чжан Шуайга қарши кортга чиққан турнирнинг 7-тартиб рақам остидаги ракеткаси баҳс тақдирини 2 сетда, нисбатан осон ҳал қилди. Беллашув Квитованинг 6:2, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Тенг кучли теннис маликалари баҳси сифатида қаралган германиялик Лаура Зигемунд ҳамда испаниялик Паула Хиберт учрашуви ҳам 2 сет давом этди. Унда рақибасига қараганда кучлироқ ўйин кўрсатган немис теннисчиси 7:5, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *