16-18 ноябр кунлари Португалиянинг Одивеле шаҳрида паралимпия дзюдоси бўйича Жахон Чемпионати бўлиб ўтади.
Ушбу беллашувларда ўн беш нафар ўзбекистонлик паралимпия спортчиларимиз ўз омадларини синаб кўрадилар.
Баҳсларда аёллар ўртасида Хуррамова Лобар(48кг),Салаева Севинч (52кг вазн тоифасида), Самандарова Парвина(57кг), Алибоева Васила(-70кг),Юсупова Ферузахон(+70кг), Курбанбаева Ирисхон(63кг),
Шерипбоева Нафиса(57кг),
Курязова Кумуш(48кг) хамда эркаклар ўртасида Намозов Шерзод(-60кг), Нигматов Ўткиржон(-66кг), Сайидов Феруз(-73кг), Мирзаев Нурбек(-81кг),Бобоев Шухрат(-90кг), Халилов Шариф(-100кг), Шарипов Ширинлар(+100кг)юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Мазкур мусобақа спортчиларимизга Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мухим мусобақалардан бири хисобланади.
Биз ушбу чемпионатда иштирок этадиган паралимпия спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Leave a Comment