RUSADA Мария Сотсковани 10 йил муддатга дисквалификация қилди

20 ёшли россиялик фигурали учиш устаси ва ёшлар ўртасида Олимпиада чемпиони режали допинг-тестни ўтказиб юборган. У буни соғлиғидаги муаммолар билан тушунтириб, тиббий маълумотнома ҳам тақдим этган.

Лекин, Россия антидопинг агентлиги ҳужжат қалбакилигини аниқлаган. Фирибгарлик ва қалбакилаштириш антидопинг кодексида барча допинг учун жазолашдан ҳам оғир.

Сотсковада тақиқланган модда ҳам топилган. Шуларнинг ҳаммаси қатъий жазога олиб келди. Бу – спортчининг обрўсига катта путур етказувчи холат. Чунки биринчидан, у била туриб, барчани алдашга уринган. Иккинчидан, у ўз мураббийларининг юзини ерга қаратиб, федерация ва умуман Россия спортига соя туширган. Учинчидан, ўтган ойлар ичида бўлган ишни тан олишга журъат этмади. Мария шунчаки ҳеч нарса бўлмагандек юраверди ва натижада тегишли жазосини олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *