“Sankt-Peterburg Open”да мезбон теннисчи бош совринга эга чиқди

Теннис бўйича Санкт-Петербургда бўлиб ўтган турнир якунланди. 10-18 октябрь оралиғида ўтказилган мазкур мусобақада Россиялик Андрей Рублёв зафар қучди.

Турнирнинг 3-тартиб рақам остида сараланган ракетка устаси ўз иштирокини 1/16 финал босқичидан бошлади. Даниил Медведев, Денис Шаповалов, Стэн Вавринка, Карен Хачанов каби кучли спортчилар иштирок этган мусобақа финалига мезбонлар вакили Андрей Рублёв ҳамда хорватиялик Борна Чорич етиб келди.

Ҳал қилувчи баҳснинг дастлабки сетида томонлар тай-брэккача кураш олиб борди. Теннис лотереясида Рублёвнинг асаблари мустаҳкамроқ бўлиб чиқди. Руҳий устунликка эга бўлган Андрей кейинги ўйин тақдирини кейинги сетнинг ўзида ҳал этиб, бош совринга эга чиқди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *