2016- йилнинг 25-март 3 -апрел кунлари Россия Паралимпия Қўмитаси таклифига биноан Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Бош котиби Омон Гафуров Москва шаҳрига ташриф буюрди.\r\nТашриф мобайнида О.Гафуров Россия Паралимпия Қўмита Раиси В.Лукин ҳамда қатор Россия Паралимпия спортининг масъул вакиллари, мураббийлар ва спортчилар билан учрашди.\r\nУчрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия Паралимпия Қўмиталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан Паралимпия спортида илмий ўқув машғулотлар, паралимпия спортига оид адабиётлар, хусусан енгил-атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ-отиш ва оғир атлетика спорт турлари бўйича ўзаро ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ташкиллаштириш ва малакали мураббийлар жамоасини жалб этиш сохалари бўйича ҳамда истиқболли режалар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.\r\n\r\nparalympicuz12

Leave a Comment