Тарихда биринчи бор Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ягона рамздан фойдаланилади

Париж-2024 ўзининг янги рамзини барчага намоён этди. Кечагина дунё юзини кўрган ушбу рамз олтин медал, Олимпия олови ва озодликни ифодаловчи Марианна белгисини ўзида акс эттирган.

Ноёб тимсол, умумий қарашлар, умумий мақсадлар. Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ягона рамздан фойдаланиш спорт тарихида илгари ҳеч қачон бўлмаган.

Ушбу муҳим қарор Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ташкил этишда аниқ ва самарали режаларни амалга ошириш истагини илгари суради. Биргаликда ўтказиладиган ушбу икки спорт байрами ногиронликка бўлган муносабатларни яхши тарафга ўзгартиришга ва спорт ҳамма учун очиқ эканлигини яна бир бор исботлашга муҳим кўмакчи бўлиши кўзда тутилган.

Рамз танлаш босқичидаги ягона мақсад битта эди. Париж ва Франциянинг жозибаси ва халқаро обрўсини ягона белги орқали дунёга танитиш ва бу режа амалга ошди.

Олтин медал – спортнинг асосий рамзи ва қадриятларидан биридир. У Олимпия ва Паралимпия ўйинлари иштирокчилари учун мукаммалликка интилиш маъносини англатади.

Олов – Олимпия ва Паралимпия ҳаракатининг белгиси. Олов Ўйинлардан Ўйинларга узатилиб, халқлар ва авлодларни боғлайди. Олов барчани орзу қилишга, спорт билан шуғулланишга ва янги ғояларни ишлаб чиқишга чорлайдиган ҳамда одамларни бирлаштирадиган ноёб энергияга эга дея таъриф берилган. У 2024 йил 26 июль кунида Олимп тоғида аланга олдирилади ва Париж томон йўлга тушади.

Марианна – Франциянинг миллий рамзи. Париж-2024 рамзи ўзининг назокатли хусусиятига эга бўлган Марианна образини тасвирлайди. Марианна Олимпия ва Паралимпия ўйинларини жонлантирувчи инқилобий руҳни ўзида мужассам этади.