Тарихда биринчи бор Паралимпия музейи Токиода барпо этилади

Паралимпия ҳаракати тарихини барчага намоён этадиган ушбу Паралимпия музейини барпо этиш учун нақ 10 йилдан кўпроқ вақт кетди.

Музейга ташриф буюрувчилар Паралимпия ҳаракати аслида нима эканлигини, қаердан бошланганлигию ва қандай қилиб мана шундай даражага етиб келганлиги ҳақида визуал обьектлар орқали билиб олади.

Чиндан ҳам ушбу музей Буюк Британиядаги 16 нафар жароҳатланган хизматчилар иштирокидаги кичик бир спорт тадбиридан дунёдаги учинчи рақамли энг йирик спорт мусобақаси айланишигача бўлган даврни тасвирлаб беради.

Ушбу музейда барча ташриф буюрувчилар аудио тавсифлар ва қўл билан ҳис қилишингиз мумкин бўлган кўплаб интерфаол кўргазмалар мавжуд. Кўргазмаларни инсонларнинг бўйига қараб кераклича баландликка кўтариб-тушириш мумкин.

Паралимпия музейи ХВИ ёзги Паралимпия ўйинлари давомида Токионинг гавжум ва чиройли туманларидан бири бўлган Ниҳонбаши туманида жойлашади.

Шундан сўнг, у Халқаро Паралимпия Қўмитасининг Германиянинг Бонн шаҳридаги бош офисига кўчирилади.

Паралимпия музейига кириш мутлақо бепул!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *