The Best. Роналду илк бор Мессига овоз берди

The Best соврини учун Аргентина, Польша ва Португалия терма жамоалари сардорлари Лионель Месси, Роберт Левандовски ҳамда Криштиану Роналду кимларга овоз бергани маълум бўлди.

Левандовски биринчи ўринга “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантарани қўйган, ПСЖ форварди Неймарни иккинчи поғонага муносиб кўрган ва “Манчестер Сити” сардори Кевин де Брюйнени учинчи ўринга жойлаштирган.

Роналду ўз учлигида Левандовскига биринчи, Мессига иккинчи ва Мбаппега учинчи ўринни берган.

Месси эса, биринчи ўринни Неймарга берган бўлса, Мбаппега иккинчи ҳамда Левандовскига учинчи поғонадан жой ажратган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *