Токио-2020 ўйинлари дастури битта спорт турига камайиши мумкин

Халқаро Паралимпия Қўмитаси аравачадаги баскетбол спорт турини 2020 йилги Паралимпия ўйинларидан олиб ташланиши мумкинлигини маълум қилди.

1960 йилдан бери тўрт йилликнинг энг йирик мусобақасидан жой олиб келаётган ушбу спорт тури Токио-2020 дастуридан четлатилиши мумкин. 2024 йилги Паралимпиада эса аравачадаги баскетбол беллашувларисиз ўтади.

Бунга Халқаро аравачадаги баскетбол федерациясинининг спортчиларни классификациядан ўтказиш бўйича бир қатор камчиликлари сабаб сифатида келтирилган.

Куни кеча Германияда ўтказилган Қўмита Бошқарув кенгаши мажлисида ушбу қарор бир овоздан маъқулланган.

Шу сабабли, Халқаро Паралимпия Қўмитаси спорт федерациясига 2020 йил 29 майга қадар муҳлат берди. Агар ушбу муддатда керакли ишлар амалга оширилса, юқоридаги барча санкциялар бекор қилинади.

Маълумот ўрнида, Токио-2020 Паралимпия ўйинларида спортчилар жами 22 та спорт тури бўйича беллашадилар. Пара камондан ўқ отиш Паралимпиадага киритилган энг биринчи спорт тури сифатида қайд этилса, пара таэквондо ҳамда пара бадминтон яқиндагина расмий дастурга қўшилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *