Токио-2020 йўлланмаси соҳиби “Nexia-3” автомашинаси билан тақдирланди

Азизбек Абдулҳабибов Венгриянинг Цегед шаҳрида ўтказилган 2019 йилги параканоэ бўйича жаҳон чемпионатида муҳим рейтинг очколарни эгаллаб, Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритган эди.

Кеча Фарғона вилояти Фурқат тумани “Кўк дўппи” қишлоғида туғилиб ўсган пара-каноэчи Азизбек Абдулҳабибов Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан “Nexia-3” русумли автомашина билан тақдирланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда спортчи, унинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда вилоят спорт жамоатчилиги иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Азизбек Абдулҳабибов кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор этди. Пара-каноэчимиз Токиода ўтадиган Паралимпия ўйинларида юқори натижаларни қайд этиш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.

Азизбек Абдулҳабибовга яқинлашиб келаётган XVI Паралимпия ўйинларида омад ва зафарлар тилаймиз. Унинг мамлакатимиз шарафини ғурур-ифтихор билан ҳимоя қилиб, Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтаришига ишонамиз!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *