DSC_1434-4-1000×400
1
2
3
11
54545
DSC_1050
DSC_1328
DSC_1434

III PARAOSIYO OʻYINLARI GʻOLIB VA SOVRINDORLARI HAMDA ULARNING TRENERLARI MUNOSIB TAQDIRLANDI

Bugun Olimpiya shon-shuhrati muzeyida ushbu mukofotlarni egalari topshirishga bagʻishlangan tantanali tadbir oʻtkazildi. Tadbirda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchisi Abdujabbor Abduvohidov,  Milliy olimpiya qoʻmitasi prezidenti Umid Ahmadjonov, Oʻzbekiston Milliy Paralimpiya  assotsiatsiyasi raisi Ulugʻbek Mirhaydarov va boshqalar ishtirok etishdi. Dastlab, Prezidentning yoshlar, fan, taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari boʻyicha maslahatchisi Abdujabbor Abduvohidov Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 2018 yil 4 […]

0 comments

Пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон Кубоги

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси вилоятларда селекция қилинган спортчиларнинг жисмоний холатини ва эга бўлган техник-тактик малакасини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 24-25 ноябр кунлари Тошкент шахрида жойлашган Паралимпия марказида Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган паралимпия спортчилари ўртасида пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон Кубогини ўтказди. Бунда 70дан ортиқ спортчилар, жумладан эркаклар -49, -54, -59, -65, -72, -80, -88, -97, 107 […]

0 comments

16-18 ноябр кунлари Португалиянинг Одивеле шаҳрида паралимпия дзюдоси бўйича Жахон Чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу беллашувларда ўн беш нафар ўзбекистонлик паралимпия спортчиларимиз ўз омадларини синаб кўрадилар. Баҳсларда аёллар ўртасида Хуррамова Лобар(48кг),Салаева Севинч (52кг вазн тоифасида), Самандарова Парвина(57кг), Алибоева Васила(-70кг),Юсупова Ферузахон(+70кг), Курбанбаева Ирисхон(63кг), Шерипбоева Нафиса(57кг), Курязова Кумуш(48кг) хамда эркаклар ўртасида Намозов Шерзод(-60кг), Нигматов Ўткиржон(-66кг), Сайидов Феруз(-73кг), Мирзаев Нурбек(-81кг),Бобоев Шухрат(-90кг), Халилов Шариф(-100кг), Шарипов Ширинлар(+100кг)юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Мазкур мусобақа спортчиларимизга Токио-2020 […]

0 comments

Самарқанд шаҳрида эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида паралимпиячиларимиз мувофақиятли иштирок этдилар

Самарқанд шаҳридаги махсус эшкак эшиш мажмуасида 23 ёшгача бўлган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Осиё чемпионати, параканоэ бўйича Осиё чемпионати ҳамда Осиё Кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Осиё миқёсидаги халқаро мусобақаларни параканоэ бўйича спортчилар бошлаб бердилар. Мазкур мусобақада 6 та Осиё давлатларидан 50 дан ортиқ паралимпия спортчилари совринли ўринлар учун куч синашдилар. Ғолиблар рўйхатини эътиборингизга […]

0 comments

Пара-дзюдо бўйича Ўзбекистон Кубоги

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси вилоятларда селекция қилинган спортчиларнинг жисмоний холатини ва эга бўлган техник-тактик малакасини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 20 октябр куни Тошкент шахрида жойлашган Паралимпия марказида Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган паралимпия спортчилари ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон Кубогини ўтказди. Бунда 50дан ортиқ спортчилар, жумладан эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 вазн тоифасида […]

0 comments

54 спортчидан 77 та медаль ва 6-ўрин. Жакартада Параосиё ўйинлари ниҳоясига етди (сарҳисоб)

6 октябрь куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида старт олган III ёзги Параосиё ўйинлари бугун ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон делегацияси мусобақада 54 нафар спортчи билан иштирок этиб, 77 та медаль (35 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза) жамғарди ва мусобақа тарихидаги энг яхши натижасига эришди. Ўзбекистон параатлетларининг халқаро майдондаги натижалари: • I Параосиё ўйинлари, Гуанчжоу-2010: […]

0 comments

Параосиё ўйинлари. Учинчи кундан сўнг медалларимиз сони 31та, умумжамоа ҳисобида учинчи ўриндамиз

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида учинчи кун баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, бугун беллашувларда иштирок этган спортчиларимиз 10та медаль қўлга киритишди. Уларнинг 5таси олтин, 4таси кумуш ва 1таси бронза медалларидир. Бугун совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати: Олтин: Элбек Султонов (енгил атлетика) Дониёр Аҳмедов (енгил атлетика) Нурбек Мирзаев (дзюдо) Дмитрий Хорлин […]

0 comments

III – Пара осиё ўйинларининг иккинчи кунида 11 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза Ўзбекистон делегацияси хисобига киритилди

III – Пара осиё ўйинларининг иккинчи кунида, бизнинг Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоамиз, 42 та давлатдан келган 6000 дан ортиқ спортчилар ўртасида бугунги кунда умум жамоа ҳисобида 3- ўринни қўлга киритиб туришибди. Бизнинг Ўзбекистон Миллий Паралимпия спортчиларимиз 4 та спорт туридан муносиб иштирок этишиб, 1 та жаҳон рекорди ва 3 та Пара осиё ўйинлари рекордларини […]

0 comments

Параосиё ўйинларида вакилларимиз муваффақиятли старт олишди

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари бошланганлиги ҳақида хабар бергандик. Бугун мусобақаларга расман старт берилди. Биринчи кунги баҳсларда бир қатор спортчиларимиз баҳсларга киришишди. Қувонарлиси, уларнинг тўрт нафари совриндорлар қаторидан ўрин олди. Медалларнинг барчаси сузиш баҳсларида қўлга киритилди. Эркаклар ўртасида S13 йўналишида 400 метрга эркин сузиш бўйича иштирок этган Дмитрий Хорлин барча рақибларини ортда қолдириб, олтин […]

0 comments

Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 6 октябрь куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Осиё ва Параосиё ўйинларининг бош стадиони “Gelora Bung Karno Main Stadium”да ўтказилган тадбирда мазкур ўйинларда иштирок этувчи барча мамлакатлар спорт делегациялари стадион бўйлаб тантанали тарзда чиқиш қилишди. Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори вазифасини аввал хабар берилганидек Ҳусниддин Норбеков бажарди. Маросимда […]

0 comments