Жорий йилнинг 28 май куни Тошкент шахрида жойлашган Паралимпия марказида Халқаро Дзюдо Федерацияси (IJF) вакиллари ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси рахбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда шу йилнинг 23-24 сентябр кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтадиган парадзюдо бўйича Халқаро Гран-при турнирини юқори савияда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди ва тегишли чора- тадбирлар белгиланди.



24-26 май кунлари Польшанинг Познан шаҳрида параканоэ бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар учун бошланган мавсумнинг илк мусобақасида 20 га яқин мамлакат вакиллари қатнашди.
Қувонарлиси, беллашувларда терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. KL3W қайиғида 200 метр масофага кечган беллашувда ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди. Спортчимиз масофани босиб ўтиш учун 48.217 сония сарфлади.
Параканоэ, Жаҳон кубоги. Польша
KL3W, 200 метр. Аёллар
1. Шаҳноза Мирзаева (Ўзбекистон) – 48.217
2. Лаура Шугар (Буюк Британия) – 48.821
3. Аманда Рейнольдс (Австралия) – 50.941



Oзарбайжоннинг Боку шаҳрида паралимпия дзюдоси бўйича Гран-при мусобакаси якунига етди . Ушбу мусобакада ҳамюртларимиз 4 та олтин ва 4та бронза, жами 8 та медални кўлга киритдилар ва умумжамоа ҳисобида фахрли 1 ўринни эгалладилар.
Эркаклар ўртасида кечган баҳсларда Феруз Сайидов (-73 кг вазнда) ва
Довурхон Кароматов (-81 кг вазнда) олтин медал.
(+100кг) Шарипов Ширин олтин. Аёллар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса
(-63 кг) Нафиса Шерипбоева олтин
(-70 кг) Васила Алибоева бронза
(-48 кг) Лобар Хуррамова бронза, (-52 кг)Севинч Саллаева бронза
(-57 кг)Парвина Самандарова бронза

Маьлумот учун, ушбу мусобақада 35 та давлатдан 214 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.



Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан 4-5 май кунлари Тошкент шаҳрида пара-пауэрлифтинг бўйича Республика чемпионати ўтказилди.
Чемпионатда юртимизнинг барча ҳудудларидан 150 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳслашди. Ассоциация томонидан ташкил этилган ушбу чемпионатни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад- истеъдодли ѐш спортчиларни саралаб олиш ва миллий паралимпия терма жамоа саъфини янада кўпайтириш каби вазифа амалга оширилди.
Шиддатли баҳсларга бой ўтган мазкур мусобақада эркаклар -49, -54, -59, -65, -72, -80, -88, -97, 107 вазн тоифасида ҳамда аёллар -41, -45, -50, -55 вазн тоифасида муносиб иштирок этишди.
Икки кун давом этган чемпионатда юртимизнинг 14 та ҳудудидан иштирок этган паралимпия спортчиларидан умумжамоа ҳисобида 1 ўринни Наманган вилояти, 2 ўринни Хоразм вилояти ҳамда 3 ўринни эса Андижон вилояти спортчилари ғолиб бўлиб, совринли ўринларни қўлга киритишди. Совринли ўринларни эгаллаган спортчилар эсдалик совғалар билан тақдирланишди.