2016 йилнинг 17-20 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида Енгил атлетика бўйича бўлиб ўтган Халқаро Гран-при мусобақасида хамюртларимиз жами  6 олтин 3 кумуш ва 2та бронза медалларини қўлга киритдилар. Мусобақанинг югурушбахсларида спортчимиз Муродуллаев Маруфжон 400 м. масофни 00:50.61 сония,  800 м. масофани 02:04.11 сония ва 1500 м. масофани 04:04.95 сония натижа билан  рақибларидан устун келиб, 3 олтин медалларини қўлга киритган бўлса, Абдурашидов Мансур 100 м. масофани  00:11.30 сония билан олтин ва 200 м. масофани 00:23.38 сония натижа билан кумуш медалларига сазовор бўлди. Сахатов Миран 200 м. масофани 00:24.37сония билан олтин,  Норов Сирожиддин 800м. масофани  02:00.61 соня билан бронза медалларини забт этдилар.\r\n\r\nБаландликка сакраш  бахсида Хасанов Омадбек 1.70 см.га сакраб, бронза медалига, найза отиш бахсида Қайумова Нозимахон 42.79 м.га отиб олтин медалига ва ядро ирғитиш бахсида тошни 11,95м. га ирғитиб кумуш медалларини қўлга киритдилар. Бинобарин яна бир спортчимиз Семёнова Наталья  14,17 м. натижа билан найза отиш бахсида кумуш медалига сазовор бўлди.\r\n\r\nIMG_6289

Leave a Comment