Жорий йилнинг 7-11 июл кунлари Германиянинг Берлин шахрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жаҳон серияси туркумига кирувчи Халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 67та давлатдан 592та спортчи иштирок этиб, улар орасида 5 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашдилар.

Хамюртларимиз ушбу нуфузли чемпионатда 2та олтин, 2та кумуш ва 6та бронза, жами 10та медални қўлга киритиб, 2 жахон ва 7та осиё рекордларини янгиладилар.

Жумладан:

Асланов Ислом
50 м. крол 00:23.42 -олтин, Осие рекорди
100 м крол 00:51.98 -олтин, Осие рекорди
50 м баттерфляй 00:24.92 -бронза, Осие рекорди
100 баттерфляй 00:56.15- бронза, Осие рекорди

Хорлин Дмитрий
800 м эркин 08:38,12 -кумуш, Жахон рекорди
200 м. комплекс 02:17.95 -бронза, Осие рекорди

Турсунхужаев Музаффар
200 м баттерфляй 02:17. 11-бронза, Осие рекорди
50 м крол 00:23.79 -бронза

Мусабеков Фирдавсбек
50 м брасс 00:29.60 -кумуш, Жахон рекорди
200 м брасс 02:30.29 -бронза, Осие рекорди

Ўзбекистон делегацияси 11 июн куни Тошкент вақти билан соат 20:45да Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.



2018 йил 25-29 май кунлари Франциянинг Берк-сюр-Мер шаҳрида оғир атлетика (пауэрлифтинг) бўйича Европа Очиқ Чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада хамюртларимиз 1 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза, жами 4 медални Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйдилар.

Ёшлар ўртасида кечган баҳсларда 45кг вазн тоифасида иштирок этган Шахзода Мамадалиева 71кг тошни кўтариб, фахрли 1 ўринни эгаллаган бўлса, 50кг вазн тоифасида Муслима Нуриддинова 65кг натижаси билан фахрли 2 ўринни эгаллади.
Катталар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса 55кг вазн тоифасида Роза Қўзиева 115 кг тошни кўтариб, 2 ўринни ва 88кг вазн тоифасида Фарход Умирзоқов 180кг натижа билан 3 ўринни эгалладилар. Наврузбек Абдурасулов (107кг вазн тоифасида) 180кг 4-урин, Исмира Исломова (79кг) 101кг 4 урин.

Мазкур мусобақада 40та давлатдан 250га яқин спортчилар медалли ўринлар учун куч синашдилар.



Жорий йилнинг 18-20 май кунлари Венгриянинг Сегет шахрида параканоэ бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 60 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган баҳсларда 5 нафар ўзбекистонлик паралимпия спортчилари муваффақиятли қатнашдилар.

18 май куни KL-2 йўналишида иштирок этган хамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов 42.962 натижаси билан бронза медали соҳибига айланди. 19 май куни аёллар ўртасида КL-3 йўналишида ўтказилган финал босқич беллашувларида Шахноза Мирзаева барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Шу йўналишнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Ҳайитмурод Шерқўзиев кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон параканоэ терма жамоаси Жаҳон кубогидан биттадан олтин, кумуш ва бронза, жами учта медал билан қайтадиган бўлди.

Ўзбекистон делегацияси 22 май куни Тошкент вақти билан соат 06:20да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.



Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли Қарорларида ва 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5006-сонли фармойишларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Республикада имкониятлари чекланган инсонларни спортга жалб қилиш, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спорт ва жисмоний тарбия орқали имкониятлари чекланган болаларни жамиятга интеграциялаш ва ҳаётга бўлган қизиқишини янада орттириш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган 1-сонли Мурувват уйида жорий йилнинг 17-май куни “Болаларни химоя қилиш куни”га бағишланган эстофета ва миллий ўйинлар мусобақаларини ўтказди.
Ушбу мусобақаларда 40дан ортиқ болалар иштирок этдилар.Барча мусобақа иштирокчиларига Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан эсталик совғалари топширилди.



11-13май кунлари Хитойда бўлиб ўтган “ПЕКИН-2018” Очиқ чемпионатида 11 нафар хамюртларимиз муносиб иштирок этдилар ва 6та медални қўлга киритдилар.
11 май куни эркаклар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Мансур Абдирашидов кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги 100 м. масофага югуриш бўйича (00:11:31) кумуш медали сохибига айланди. Яна бир спортчимиз Тургунов Иззат жисмоний нуқсони бор спортчилар ўртасида худди шу масофада бронза медал ва узунликка сакрашда (5.31м.) олтин медал сохиби бўлди.
12 май куни спортчиларимиз Александр Свечников найза отишда (66.96м.) ва Сафия Бурханова ядро улоқтиришда (13.63м.) олтин медалларини қўлга киритдилар.
Мусобақанинг сўнги кунида Мохигул Хамдамова найза отишда 19.69м. натижа билан 2-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз Пекин-2018 Очиқ чемпионатида 305та спортчи 253та медалли ўринлар учун куч синашдилар.
Ўзбекистон делегацияси 14 май куни Тошкент вақти билан соат 19:00да Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учиб келадилар.



Жорий йилнинг 3-12 май кунлари Жанубий Кореянинг Чхонджу шахрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича ЧХОНДЖУ-2018 Жахон Чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Шу кунга қадар спортчимиз Сервер Ибрагимов ўз иштирокини якунлаб 10м.га пистолетдан отиш буйича финал босқичида 236.8 натижаси билан фахрли 2 ўринни эгаллади ва кумуш медали сохибига айланди. 1чи ва 3чи ўринлар эса Хитойлик рақиблари Янг Чао (237.2) хамда Хуан Хинг (215.0)ларга насиб этди. Мазкур мусобақада 25та мамлакатдан 50дан ортиқ спортчилар куч синашмоқдалар.
Ушбу натижаси билан С.Ибрагимов Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Токио-2020 Паралимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди.
Спортчимиз 11-май куни Тошкент вақти билан соат 19:30да Сеул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга қайтиб келади.



11-13 май кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида енгил атлетика бўйича “6чи ХИТОЙ ЕНГИЛ АТЛЕТИКА ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИ” бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли мусобакада 11 нафар юртдошимиз енгил атлетиканинг узунликга ва баландликга сакраш, найза отиш, ядро ва диск улоқтириш хамда 100м ва 200м масофага югириш бахсларида иштирок этиб, ватанимиз шарафини химоя қиладилар.

Бугун терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Хитойга жўнаб кетишди.

Биз ушбу чемпионатда иштирок этадиган паралимпия спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.



Парадзюдо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси 20−23 апрел кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Жахон кубогида еттита медални қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз битта олтин, тўртта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлишди.
Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган бахсларда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби Шерзод Намозов (-60 кг) олтин медал, Ширин Шарипов (+100 кг), Феруз Сайидов (-73 кг), Нурбек Мирзаев (-81 кг) кумуш медал ва Ўткир Ниғматов (-66 кг) бронза медал соҳибларига айланишди.
Ферузахон Юсупова (+70 кг) финалда Жанубий Корея вакили Парк Хайонгга имкониятни бой бериб, мусобақа вице-чемпионига айланди. Севинч Салаева (-52 кг) озарбайжонлик Севда Валиевадан мағлубиятга учраб, бронза медали билан чекланди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги жамоавий бахсларда жамоаларимиз иккинчи ўринни эгаллашди.
Этиб ўтишимиз жоизки, мазкур нуфузли мусобақада 35та давлаттан 224 дунёнинг энг кучли паралимпия спортчиси иштирок этишди.



Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жисмоний имкониятлари чекланган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар орасида паралимпия ҳаракатини ривожлантириш орқали имконияти чекланганларнинг жамиятга фаол интеграциялашувини таъминлаш, ҳаётга қизиқишини ошириш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида инсонпарварлик фаолиятини амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли қарори бунда муҳим омил бўлган. Бунинг самарасида паралимпия спортчиларимиз халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда, Паралимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқдалар.

Шу кунларда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан хамкорликда Тошкент шахрида жойлашган имконияти чекланган боллалар махсус мактаб-интернатлари ва коллежи тарбияланувчилари ўртасида паралимпия спорт турлари бўйича бир қатор спорт мусобақаларини ўтказиб келмоқда. Жумладан, 20 апрел куни соат 10-00да З.М.Бобур номидаги Тошкент марказий эко боғида 100-сонли имконияти чекланган болалар махсус мактаб-интернати ва заиф кўрувчи болалар махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари ўртасида спорт марафонини ўтказилди. Мазкур марафонда 80га яқин болалар совринли ўринлар учун куч синашдилар.

Тадбир cўнгида мусобақа ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мусобақада элимиз суйган санъаткорлар ўзларининг чиқишлари ва болаларга билдирган тилаклари билан барчани ҳушнуд қилдилар.



20-23 апрел кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида пара-дзюдо бўйича Жахон Кубоги бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли мусобакада 13 нафар юртдошимиз дзюдонинг барча вазн тоифаларида ватанимиз шарафини химоя этадилар.

Бугун терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Туркияга жўнаб кетишди.

Биз Жахон Кубогида иштирок этадиган паралимпия спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.


1 2 3 8