Бугун Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳслари ўз нихоясига етди. Мазкур мусобақада паралимпия спортининг 8 турида 30та Осиё мамлакатидан келган 800та спортчилар совринли уринлар учун бахс олиббордилар. Шулар орасида Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси 17 нафар спортчилардан ташкил топган бўлиб, 20та олтин , 6та кумуш ва 2та бронза, жами 28та медални қўлга киритиб умумжамоа хисобида 4-ўринни эгалладилар.

 

Жумладан III-ёшлар Пара Осиё ўйинида қуйидаги спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди:

Сузиш (6-медал)

Янгибоев Акбар-S13 100 м. чалқанча усулида 1:12.86 олтин
  100 м. эркин усулида 59.35 кумуш
Абдураимов Мухаммад-S13 100 м. батерфлай 1:02.20 олтин
  100 м. эркин усулида 58.86 олтин
Амилова Фотима-S13 200 м. эркин усулида 2:36.95 олтин
  100 м. эркин усулида 1:03.54 олтин

 

Пауэрлифтинг (4-медал)

Мамадалиева Шахзода 45 кг. вазн тоифасида 60кг олтин
Хужахонов Мухаммадхон 88 кг. вазн тоифасида 98кг бронза
Рахимжонов Аббосхон 59 кг. вазн тоифасида 94кг бронза
Менгзияев Нуриддин 107 кг. вазн тоифасида 143кг кумуш

 

Енгил атлетика (18-медал)

Омонов Бобиржон-F41 4кг. ядро отиш 9.41 олтин
Рихсимов Мухаммад-F42 6кг. ядро отиш 11.42 олтин
  диск отиш 33.03 олтин
Одилов Ёрқинбек-F57 диск отиш 34.24 олтин
  найза отиш 31.02 олтин
  ядро отиш 9.94 олтин
Суханова Сабина-T37 100м. югириш 14.59 олтин
  200м. югириш 30.01 олтин
Мирзаёрова Асила-T11 100м. югириш 14.84 олтин
  200м. югириш 30.61 олтин
  узинликка сакраш 3.70 олтин
Пашаев Дамир-Т13 100м. югириш 12.17 олтин
  800м. югириш 2:08.14 олтин
  400м. югириш 54.01 кумуш
  200м. югириш 24.15 кумуш
Эргашева Розияхон-F46 ядро отиш 7.78 кумуш
  диск отиш 18.13 кумуш
  найза отиш 30.48 олтин

 

Хамюртларимиз бугун 14-декабр куни Тошкент вақти билан соат 17:10да Дубай-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келадилар.



Бугун 8 нафар паралимпия спортчиларимиз Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳсларида иштирок этиб, паралимпия спортининг енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг турларида 5та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медалларини Ўзбекистон терма жамоаси хисобига қўшиб қўйдилар.
Жумладан енгил атлетика спорт турида 200м. масофага югириш бўйича Суханова Сабина 30.01 натижаси билан олтин медални, шу масофада эркаклар ўртасида кечган бахсда яна бир хамюртимиз Пашаев Дамир 24.15 натижаси билан кумуш медалини қўлга киритди ҳамда 800м. масофага бўлган югиришда барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Яна 2та олтин мелални ядро отиш бўйича Рихсимов Мухаммад (11.42) хамда аёллар ўртасида Эргашева Розияхон (7.78) натижалари билан қўлга киритдилар. Найза отиш бахсларида эса паралимпия спортчимиз Одилов Ёрқинбек найзани 31.02 м.га отиб, олтин медали сохибига айланди. Сузиш спорт турида Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони Фотима Амилова 200м. масофани 02:36.95 сонияда сузиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллади. Пауэрлифтинг спорт турида эса 2та бронза медалини 59кг вазн тоифасида Рахимжонов Аббосхон (94кг.) хамда 88кг вазн тофасида Хужахонов Мухаммадхон (98кг.)лар киритдилар.
Шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси спортчилари 15та олтин , 3та кумуш ва 2та бронза, жами 20та медални нахт қилиб қўйдилар. Умумжамоа хисобида эса 30та Осиё мамлакатидан келган 800та спортчилар орасида 4-ўринни эгаллаб келмоқда.



Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳслари давом этмоқда. Бугун 7 нафар хамюртларимиз енгил атлетиканинг турли хил бахсларида иштирок этиб, 6та олтин ва 1та кумуш медалларини Ўзбекистон терма жамоаси хисобига қўшиб қўйдилар.

Булардан :
Пашаев Дамир (Т13) 100м. югириш 12.17 (олтин медали)
Мирзаёрова Асила (Т11) 100м. югириш 14.84 (олтин медали)
Суханова Сабина (Т37) 100м. югириш 14.84 (олтин медали)
Одилов Ёрқинбек (F57) диск отиш 34.24 (олтин медали)
Рихсимов Мухаммад (F42) диск отиш 33.03 (олтин медали)
Омонов Бобиржон (F41) ядро улоқтириш 9.41 (олтин медали)
Эргашева Розияхон (F46) диск отиш 18.13 (кумуш медали).

Кеча шунингдек, сузиш ва пауэрлифтинг бўйича беллашувларда терма жамоамизнинг уч нафар аъзоси ғолибликни қўлга киритдилар. Жумладан пауэрлифтинг спорт тури бўйича Мамадалиева Шахзода 45кг. вазн тоифасида 60кг тошни кўтариб, фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, сузиш бўйича Абдураимов Мухаммад 100м. батерфлай усулида 1:02.20 (Олтин медал) хамда Янгибоев Акбар 100м. чалқанча усулида 1:12.86 (Олтин медал)ларини қўлга киритдилар. Хозирда Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси спортчилари 9та олтин ва 1та кумуш жами 10та медални нахт қилиб қўйдилар. Эслатиб ўтамиз мазкур мусобақа 14 декабрга қадар давом этади.



08-14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида Пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақанинг илк кунлариданоқ хамюртимиз спортнинг сузиш тури бўйича иштирок этиб Ўзбекистон хисобига 2та олтин медални киритдилар.

Булардан:
Абдураимов Мухаммад – 100м. батерфлай услубида 1:02.20 (Олтин медали)
Янгибоев Акбар – 100м. чалқанча услубида 1:12.86 (Олтин медали)

Ушбу ёшлар Пара Осиё ўйинларида 30та давлатдан 800га яқин спортчилар 7та паралимпия спорт турлари бўйича бахс олиб бормоқдалар. Шулардан 17 нафари Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоасини ташкил этиб, ватанимиз шарафини химоя этмоқдалар.



2017 йилнинг 2-9 декабр кунлари Мексикада паралимпиянинг пауэрлифтинг спорт тури бўйича Жахон Чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатнинг илк кунлари Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси спортчиси Қўзиева Роза аёллар ўртасида 55кг. гача бўлган вазн тоифасида кечган бахсда иштирок этди ва 113 кг. тошни кўтариб, бронза медалини қўлга киритди. 2чи ўринни Украина спортчиси Шевчук Мариана хамда 1чи ўринни Мексикалик Перез Амалия эгалладилар. Мазкур мусобақада 71та давлатдан 500дан ортиқ паралимпия спортчилари куч синашдиларлар. Хамюртларимиз 11-декабр куни Тошкент вақти билан соат 14:50да Сеул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келадилар.




08-14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида Пара Осиё уйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли мусобакада 17 нафар Ўзбекистонлик ёш иқтидорли паралимпия спортчиси ватанимиз шарафини химоя этади.

Бугун терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Дубай шахрига жўнаб кетишди. Биз Пара Осиё уйинларида иштирок этадиган ёш паралимпиячиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.



Шу кунларда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан Тошкент шахрида жойлашган имконияти чекланган боллалар махсус мактаб-интернатларида паралимпия спорт турлари бўйича бир қатор комплекс мусобақаларини ўтказиб келмоқда. Жумладан, 27-октябр куни 100-сонли имконияти чекланган боллалар махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари ўртасида стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича комплекс мусобақаларини ўтказди. Мазкур мусобақада 50дан ортиқ тарбияланувчилар совринли ўринлар учун куч синашдилар.
Тадбир cўнгида мусобақа ғолиблари Ассоциация томонидан эсталик совғалар билан тақдирландилар.



2017 йил 16-22 октябр кунлари Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида пара-таэквандо бўйича Жахон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда 59та давлатдан 263та спортчи куч синашдилар. Жумладан аёллар ўртасида кечган бахсда +58кг вазн тоифасида иштирок этган хамюртимиз Наимова Гулжаной Бразилиялик рақиби Менезес Деборани мағлуб этиб, фахрли 3чи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жахон чемпионати Япониянинг Токио шахрида бўлиб ўтадиган “Токио-2020” XVI Паралимпия ўйинларига рейтинг очко берувчи йирик мусобақалардан бири хисобланади.



Мазкур нуфузли мусобақа Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан Халқаро кўзи ожизлар спорт ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган инсонлар, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиб, ўз салоҳиятини намоён қилиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бунинг самарасида Ўзбекистон паралимпиячилари жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда Паралимпия ўйинларида улкан зафарларни қўлга киритмоқда.
Халқаро кўзи ожизлар спорт ассоциацияси мамлакатимизда Паралимпия ўйинлари дастуридан жой олган дзюдони жисмоний имконияти чекланган ёшлар ўртасида янада оммалаштиришга доимий эътибор қаратилаётгани, нуфузли спорт анжуманлари юксак савияда ташкил этилаётгани ҳамда замонавий спорт инфратузилмаси мавжудлигини инобатга олиб, мазкур мусобақани Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилди. Нуфузли мусобақада 30 га яқин давлатдан келган полвонлар 13 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган чемпионатда Шуҳрат Бобоев, Шерзод Намозов, Феруз Саидов, Парвина Самандарова ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. 


Спортчиларимиз Нурбек Мирзаев, Васила Алибоева, Севинч Салаева кумуш медални қўлга киритган бўлса, Шариф Халилов, Ширин Шарипов, Ферузахон Юсупова, Гулруҳ Раҳимова бронза медаль билан тақдирланди.
– Чемпионатда зафар қучганимиздан ғоят бахтиёрмиз, – дейди Феруз Саидов. – Бу натижа билан тўхтаб қолмаймиз, келгусида ўтказиладиган қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Паралимпия ўйинларида ҳам муносиб қатнашиб, ўзбек паралимпиячиларининг юксак салоҳиятини бутун жаҳонга намойиш этишга ҳаракат қиламиз.
Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 4 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритиб, умужамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
#ibsajudotashkent2017

 


1 2 3 6