Жорий йилнинг 18-26 апрел кунлари Пекин (ХХР) шахрида енгил атлетика бўйича Халқаро Гран-при мусобақаси ўтказилиши белгиланган. Мазкур мусобақада ватанимиз шарафини паралимпиячиларимиз Бурхонова София (ядро улоқтириш), Хамраев Фахриддин (400 м. югириш), Чориев Улугбек (100 м. югириш), Қаюмова Нозимахон ва Свечников Александрлар (найза отиш) бахсларида химоя этадилар. Мусобақада 30 дан ортиқ давлатдан 600 га яқин спортчи иштироки кутилмоқда.\r\n\r\nБез имени-1



2016- йилнинг 25-март 3 -апрел кунлари Россия Паралимпия Қўмитаси таклифига биноан Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Бош котиби Омон Гафуров Москва шаҳрига ташриф буюрди.\r\nТашриф мобайнида О.Гафуров Россия Паралимпия Қўмита Раиси В.Лукин ҳамда қатор Россия Паралимпия спортининг масъул вакиллари, мураббийлар ва спортчилар билан учрашди.\r\nУчрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия Паралимпия Қўмиталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан Паралимпия спортида илмий ўқув машғулотлар, паралимпия спортига оид адабиётлар, хусусан енгил-атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ-отиш ва оғир атлетика спорт турлари бўйича ўзаро ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ташкиллаштириш ва малакали мураббийлар жамоасини жалб этиш сохалари бўйича ҳамда истиқболли режалар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.\r\n\r\nparalympicuz12



2016 йилнинг 24-26 март кунлари Тунис шаҳрида Енгил атлетика бўйича бўлиб ўтган Халқаро Гран-при мусобақасида 6 нафар паралимпия спортчиларимиз  олтин медалга сазовор бўлдилар.Хамюртларимиз Фаррух Мирзақулов (узунликка сакраш, F-47) 6.75 см. , Ёқутхон Холбекова (1500 м. югуриш, T-12) 4:55:91 дақиқа, София Бурханова (ядро улоқтириш, F-12) 12.83 см. , Дилафрўз Аҳмадхонова (ядро улоқтириш, F-35) 7.88 см. , Дониёр Солиев (узунликка сакраш, F-12) 7.88 см. ҳамда Александр Свечников (найза улоқтириш, F-13) 57.02 см. натижалари билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олиб, умумий жамоа хисобида 30га яқин давлатдан 5 ўринни эгалладиларphoto_2016-03-28_15-17-33



2016 йилнинг 17-20 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида Енгил атлетика бўйича бўлиб ўтган Халқаро Гран-при мусобақасида хамюртларимиз жами  6 олтин 3 кумуш ва 2та бронза медалларини қўлга киритдилар. Мусобақанинг югурушбахсларида спортчимиз Муродуллаев Маруфжон 400 м. масофни 00:50.61 сония,  800 м. масофани 02:04.11 сония ва 1500 м. масофани 04:04.95 сония натижа билан  рақибларидан устун келиб, 3 олтин медалларини қўлга киритган бўлса, Абдурашидов Мансур 100 м. масофани  00:11.30 сония билан олтин ва 200 м. масофани 00:23.38 сония натижа билан кумуш медалларига сазовор бўлди. Сахатов Миран 200 м. масофани 00:24.37сония билан олтин,  Норов Сирожиддин 800м. масофани  02:00.61 соня билан бронза медалларини забт этдилар.\r\n\r\nБаландликка сакраш  бахсида Хасанов Омадбек 1.70 см.га сакраб, бронза медалига, найза отиш бахсида Қайумова Нозимахон 42.79 м.га отиб олтин медалига ва ядро ирғитиш бахсида тошни 11,95м. га ирғитиб кумуш медалларини қўлга киритдилар. Бинобарин яна бир спортчимиз Семёнова Наталья  14,17 м. натижа билан найза отиш бахсида кумуш медалига сазовор бўлди.\r\n\r\nIMG_6289



Жорий йилнинг 8-9 март кунлари Тошкент Тиббиёт Академияси стадионида имкониятлари чекланган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда республикамизнинг барча вилоятларидан 100дан ортиқ  спортчилар иштирок этишди. Ушбу мусобақада куплаб иқтидорли спортчилар намоён бўлиб, уларни келажакда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси терма жамоаси сафига жалб этиш кўзда тутилмоқда. \r\n\r\n DSC_0568



Жорий йилнинг 5-6 март кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида дзюдо бўйича бўлиб ўтган Халқаро Гран-при мусобақасида хамюртларимиздан  Нигматов Ўткир -66 кг вазнда 2012 йил паралимпия уйинлари чемпиони, 2014 йил жахон чемпиони украиналик Хорава Давидни финал бахсида мағлуб этиб олтин медални қулга киритди , Шарипов Ширин (+100 кг.) бронза хамда аёллар бахсларида Саллаева Севинч (-52 кг.) кумуш медалларига сазовор бўлдилар. Мазкур мусобақада 20га яқин давлатдан 250дан ортиқ спортчилар иштирок этдилар.\r\n\r\nIMG_20160306_100941



Жорий йилнинг 26 феврал куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида пауэрлифтинг бўйича бўлиб ўтган Жахон кубогида ҳамюртларимиз, паралимпия терма жамоа аъзолари Дaвлатов Нуритдин (-107кг.) 194кг. ҳамда Қўзиева Рўза (-49кг.) 92кг. тошни бўйсиндириб, бронза медалларига сазовор бўлдилар.\r\n\r\nМазкур нуфузли мусобақада жахоннинг 40 давлатидан 190 спотчилар иштирок этдилар.\r\n\r\n12805644_1292077450818839_5106164692841121345_n 



Со 2 по 6 декабря 2015 года в городе Щетцень (Польша) состоялся лицензионный Открытый Чемпионат Польши по плаванию среди спортсменов с ограничениями по зрению, в котором участвовало 7 спортсменов из Узбекистана. Наши ребята в своих дистанциях завоевали 8 медалей различных достоинств: 4 золотые, 2 серебряные и 2 бронзовые.\r\n\r\nIMG_1914



Наш соотечественник Шариф Халилов завоевал серебряную медаль на Паралимпийских играх-2012 в Лондоне. Это первая медаль в истории Паралимпии завоеванная спортсменом из Центральной Азии.\r\n\r\nolimpia 517


1 8 9 10