Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент шаҳридаги Паралимпия марказида (Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси 126 уй) Ассоциация рахбар органини (раис ўринбосарлари ва бош котибни) қайтадан сайлаш мақсадида Бош ассамблея йиғилишини ўтказишни режалаштирган.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими раҳбарларидан 2019 йил 24 июнга қадар раис ўринбосарлари ва бош котиби лавозимига муносиб номзодлар берилиши мумкинлигини маълум қилади.



Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Тошкент минтақавий бўлими ҳамкорлигида болалар куни муносабати билан кўзи ожиз футболчилар иштирокида махсус мусобақа бўлиб ўтди. Унда пойтахтимиздаги 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари қатнашишди.
Қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақа якунига кўра, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларидан ташкил топган “Ардус” жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ҳамда медаллар тақдим этилди.



Жорий йилнинг 28 май куни Тошкент шахрида жойлашган Паралимпия марказида Халқаро Дзюдо Федерацияси (IJF) вакиллари ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси рахбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда шу йилнинг 23-24 сентябр кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтадиган парадзюдо бўйича Халқаро Гран-при турнирини юқори савияда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди ва тегишли чора- тадбирлар белгиланди.



24-26 май кунлари Польшанинг Познан шаҳрида параканоэ бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар учун бошланган мавсумнинг илк мусобақасида 20 га яқин мамлакат вакиллари қатнашди.
Қувонарлиси, беллашувларда терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. KL3W қайиғида 200 метр масофага кечган беллашувда ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди. Спортчимиз масофани босиб ўтиш учун 48.217 сония сарфлади.
Параканоэ, Жаҳон кубоги. Польша
KL3W, 200 метр. Аёллар
1. Шаҳноза Мирзаева (Ўзбекистон) – 48.217
2. Лаура Шугар (Буюк Британия) – 48.821
3. Аманда Рейнольдс (Австралия) – 50.941



Oзарбайжоннинг Боку шаҳрида паралимпия дзюдоси бўйича Гран-при мусобакаси якунига етди . Ушбу мусобакада ҳамюртларимиз 4 та олтин ва 4та бронза, жами 8 та медални кўлга киритдилар ва умумжамоа ҳисобида фахрли 1 ўринни эгалладилар.
Эркаклар ўртасида кечган баҳсларда Феруз Сайидов (-73 кг вазнда) ва
Довурхон Кароматов (-81 кг вазнда) олтин медал.
(+100кг) Шарипов Ширин олтин. Аёллар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса
(-63 кг) Нафиса Шерипбоева олтин
(-70 кг) Васила Алибоева бронза
(-48 кг) Лобар Хуррамова бронза, (-52 кг)Севинч Саллаева бронза
(-57 кг)Парвина Самандарова бронза

Маьлумот учун, ушбу мусобақада 35 та давлатдан 214 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.



Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан 4-5 май кунлари Тошкент шаҳрида пара-пауэрлифтинг бўйича Республика чемпионати ўтказилди.
Чемпионатда юртимизнинг барча ҳудудларидан 150 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳслашди. Ассоциация томонидан ташкил этилган ушбу чемпионатни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад- истеъдодли ѐш спортчиларни саралаб олиш ва миллий паралимпия терма жамоа саъфини янада кўпайтириш каби вазифа амалга оширилди.
Шиддатли баҳсларга бой ўтган мазкур мусобақада эркаклар -49, -54, -59, -65, -72, -80, -88, -97, 107 вазн тоифасида ҳамда аёллар -41, -45, -50, -55 вазн тоифасида муносиб иштирок этишди.
Икки кун давом этган чемпионатда юртимизнинг 14 та ҳудудидан иштирок этган паралимпия спортчиларидан умумжамоа ҳисобида 1 ўринни Наманган вилояти, 2 ўринни Хоразм вилояти ҳамда 3 ўринни эса Андижон вилояти спортчилари ғолиб бўлиб, совринли ўринларни қўлга киритишди. Совринли ўринларни эгаллаган спортчилар эсдалик совғалар билан тақдирланишди.



Пойтахтимизда Токио-2020 Паралимпия ўйинлари сари “Сенда ҳам имкон бор” шиори остида пара-атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олган эди. Мазкур мусобақа келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган навбатдаги Паралимпия ўйинларига терма жамоа таркибини шакллантириб олиш, номзодларни саралаш нуқтаи назаридан аҳамиятли эди. Шу боис ҳам унда Республикамизнинг барча вилоятларидан келган пара-атлетлар ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Икки кун давом этган беллашувлар халқаро пара-атлетика оиласига мансуб йўналишларда ўтказилди. Кутилганидек, мусобақада Ҳусниддин Норбеков, Дониёр Солиев, Миран Сахатов, Александр Свечников, Темур Ғиёсов, Асила Мирзаёрова, Сафия Бурханова, Наталья Семёнова каби таниқли пара-атлетларимиз ўз йўналишларида тенгсиз эканликларини яна бир бор намойиш қилилар.

Ушбу мусобақа Президентимиз «Аҳолининг ижтимоий қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳам ўтказилган бўлиб, унда Республикамизнинг турли вилоятларидан янги иқтидор эгалари кашф қилинди. Таъкидлаш жоиз, улар ўз натижалари билан терма жамоанинг асосий таркиб вакилларига муносиб рақобатчи бўла олишларини исботлашди. Мусобақа якунида Фарғона вилояти вакиллари умумжамоа бўйича биринчи ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, Тошкент шаҳри иккинчи, Навоий вилояти эса учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Улуғбек Мирхайдаров хамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.



Айни дақиқаларда Нукус шаҳрида реабилитация марказига эга бўлган биринчи “Имкон” мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимидамиз.

Имконияти чекланган тарбияланувчиларга мўлжалланган, ўзида 150 нафаргача болаларни сиғдира оладиган ушбу муассаса нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё давлатлари орасида ҳам биринчи ва ҳозирча ягонадир.

Ушбу тарихий воқеа билан бутун Қорақалпоғистон халқини, ташкилотчиларни алоҳида табриклайман. Тизимли равишда мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида ҳам бунёд этиладиган бундай муассасалар жисмоний ривожланишида нуқсони бор болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкам эгаллашига кўмак бериши шубҳасиз.



Bugun Olimpiya shon-shuhrati muzeyida ushbu mukofotlarni egalari topshirishga bagʻishlangan tantanali tadbir oʻtkazildi. Tadbirda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchisi Abdujabbor Abduvohidov,  Milliy olimpiya qoʻmitasi prezidenti Umid Ahmadjonov, Oʻzbekiston Milliy Paralimpiya  assotsiatsiyasi raisi Ulugʻbek Mirhaydarov va boshqalar ishtirok etishdi.

Dastlab, Prezidentning yoshlar, fan, taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari boʻyicha maslahatchisi Abdujabbor Abduvohidov Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 2018 yil 4 dekabr kuni imzolangan “III Parosiyo oʻyinlarining gʻoliblari va sovrindorlarini taqdirlash toʻgʻrisida”gi Farmoyishini oʻqib eshittirdi.

Unga koʻra, Paraosiyo oʻyinlari oltin medali sohiblari 5000, kumush medal sovrindorlari 3000, bronza medaliga ega chiqqan sportchilarimiz esa 2000 AQSH dollari miqdoridagi, shogirdlari oltin medalni qoʻlga kiritgan trenerlar 2500, kumush medal 1500, bronza medalga ega chiqqan sportchilarimizning trenerlari esa 1000 AQSH dollari miqdoridagi mukofot puli bilan birma-bir taqdirlanishdi.

Tantanali tadbirda Oʻzbekiston terma jamoa aʼzolari yengil atletikachi Xusniddin Norbekov, suzuvchi Fotima Amilova, dzyudo boʻyicha trener Hasan Qosimovlar soʻzga chiqib, Prezidentimiz tomonidan qaratilayotgan eʼtibordan mamnun ekanliklarini, kelgusida ham gʻalaba qozonish uchun yanada ishtiyoq bilan mehnat qilishlarini bildirishdi.



Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси вилоятларда селекция қилинган спортчиларнинг жисмоний холатини ва эга бўлган техник-тактик малакасини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 24-25 ноябр кунлари Тошкент шахрида жойлашган Паралимпия марказида Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган паралимпия спортчилари ўртасида пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон Кубогини ўтказди.
Бунда 70дан ортиқ спортчилар, жумладан эркаклар -49, -54, -59, -65, -72, -80, -88, -97, 107 вазн тоифасида ҳамда аёллар -41, -45, -50, -55 вазн тоифасида куч синашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра 1- ўринни Тошкент шахри, 2- ўринни Хоразим вилояти ва 3- ўринни Наманган вилояти терма жамоа спортчилари эгалладилар.