Ташкилотнинг янги раҳбарини сайлаш жума куни Абу-Дабидаги IPC Бош ассамблеясида бўлиб ўтди. Парсонс 16 йил давомида ташкилотни бошқариб келган британиялик Филип Крэйвен ўрнини эгаллади. IPC тарихида Парсонс британиялик Крэйвен ва канадалик Роберт Стедворддан сўнг учинчи президент бўлади.
У 2009 йилдан Бразилия паралимпия қўмитасини бошқарган, 2013 йилдан эса IPC вице-президенти лавозимини эгаллаб келган.
Парсонсдан ташқари IPC раҳбари лавозимига канадалик Патрик Джарвис, даниялик Йон Петерссон ва хитойлик Хайди Чжанлар даъвогарлик қилганлар.
Сайлов натижаларига кўра Парсонс – 84, Хайди Чжан – 47, Петерссон – 19 ва Джарвис – 12 овоз олганлар .
Мазкур Ассамблеяда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Leave a Comment