24-26 май кунлари Польшанинг Познан шаҳрида параканоэ бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар учун бошланган мавсумнинг илк мусобақасида 20 га яқин мамлакат вакиллари қатнашди.
Қувонарлиси, беллашувларда терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. KL3W қайиғида 200 метр масофага кечган беллашувда ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди. Спортчимиз масофани босиб ўтиш учун 48.217 сония сарфлади.
Параканоэ, Жаҳон кубоги. Польша
KL3W, 200 метр. Аёллар
1. Шаҳноза Мирзаева (Ўзбекистон) – 48.217
2. Лаура Шугар (Буюк Британия) – 48.821
3. Аманда Рейнольдс (Австралия) – 50.941

Leave a Comment