Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳслари давом этмоқда. Бугун 7 нафар хамюртларимиз енгил атлетиканинг турли хил бахсларида иштирок этиб, 6та олтин ва 1та кумуш медалларини Ўзбекистон терма жамоаси хисобига қўшиб қўйдилар.

Булардан :
Пашаев Дамир (Т13) 100м. югириш 12.17 (олтин медали)
Мирзаёрова Асила (Т11) 100м. югириш 14.84 (олтин медали)
Суханова Сабина (Т37) 100м. югириш 14.84 (олтин медали)
Одилов Ёрқинбек (F57) диск отиш 34.24 (олтин медали)
Рихсимов Мухаммад (F42) диск отиш 33.03 (олтин медали)
Омонов Бобиржон (F41) ядро улоқтириш 9.41 (олтин медали)
Эргашева Розияхон (F46) диск отиш 18.13 (кумуш медали).

Кеча шунингдек, сузиш ва пауэрлифтинг бўйича беллашувларда терма жамоамизнинг уч нафар аъзоси ғолибликни қўлга киритдилар. Жумладан пауэрлифтинг спорт тури бўйича Мамадалиева Шахзода 45кг. вазн тоифасида 60кг тошни кўтариб, фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, сузиш бўйича Абдураимов Мухаммад 100м. батерфлай усулида 1:02.20 (Олтин медал) хамда Янгибоев Акбар 100м. чалқанча усулида 1:12.86 (Олтин медал)ларини қўлга киритдилар. Хозирда Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси спортчилари 9та олтин ва 1та кумуш жами 10та медални нахт қилиб қўйдилар. Эслатиб ўтамиз мазкур мусобақа 14 декабрга қадар давом этади.

Leave a Comment