Пойтахтимизда сув спорт турлари бўйича ёш тоифалари ўртасида ўтказилаётган IX Осиё чемпионатида паралимпия спортчиларимиз мувофақиятли иштирок этдилар. Жумладан, аёллар ўртасида кечган бахсларда Рио-2016 ёзги Паралимпия Ўйинлари чемпиони олтин, кумуш ва бронза медаллари сохибаси Фотима Амилова 50метр масофага брасс усулида сузиш бўйича 00:33.27 натижаси билан олтин медал хамда 100м. ва 200м. масофага брасс услубида сузиш бўйича (01:13.11 ва 02:37.68) натижалари билан 2та кумуш медал сохибаси бўлди.
Яна бир спортчимиз Рио-2016 ёзги Паралимпия Ўйинлари бронза медали сохибаси Тошпўлатова Шохсанам 100 метр масофага делфин усулида сузиш бўйича 01:04.43 натижаси билан кумуш медали сохибасига айланди.
4х100метр масофага сузиш бўйича бўлиб ўтган эстафетада эса иккала спортчимиз хам иштирок этиб, (04:26.34) олтин медални қўлга киритдилар.
Мазкур мусобақа 15 сентябрга қадар давом этади ва унда 26та давлатдан 1000га яқин спортчилар иштирок этадилар.

Leave a Comment