Жорий йилнинг 18-20 май кунлари Венгриянинг Сегет шахрида параканоэ бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 60 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган баҳсларда 5 нафар ўзбекистонлик паралимпия спортчилари муваффақиятли қатнашдилар.

18 май куни KL-2 йўналишида иштирок этган хамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов 42.962 натижаси билан бронза медали соҳибига айланди. 19 май куни аёллар ўртасида КL-3 йўналишида ўтказилган финал босқич беллашувларида Шахноза Мирзаева барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Шу йўналишнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Ҳайитмурод Шерқўзиев кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон параканоэ терма жамоаси Жаҳон кубогидан биттадан олтин, кумуш ва бронза, жами учта медал билан қайтадиган бўлди.

Ўзбекистон делегацияси 22 май куни Тошкент вақти билан соат 06:20да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.

Leave a Comment