11-13май кунлари Хитойда бўлиб ўтган “ПЕКИН-2018” Очиқ чемпионатида 11 нафар хамюртларимиз муносиб иштирок этдилар ва 6та медални қўлга киритдилар.
11 май куни эркаклар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Мансур Абдирашидов кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги 100 м. масофага югуриш бўйича (00:11:31) кумуш медали сохибига айланди. Яна бир спортчимиз Тургунов Иззат жисмоний нуқсони бор спортчилар ўртасида худди шу масофада бронза медал ва узунликка сакрашда (5.31м.) олтин медал сохиби бўлди.
12 май куни спортчиларимиз Александр Свечников найза отишда (66.96м.) ва Сафия Бурханова ядро улоқтиришда (13.63м.) олтин медалларини қўлга киритдилар.
Мусобақанинг сўнги кунида Мохигул Хамдамова найза отишда 19.69м. натижа билан 2-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз Пекин-2018 Очиқ чемпионатида 305та спортчи 253та медалли ўринлар учун куч синашдилар.
Ўзбекистон делегацияси 14 май куни Тошкент вақти билан соат 19:00да Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учиб келадилар.

Leave a Comment