Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси хамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси билан хамкорликда 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида пара-атлетика бўйича Республика чемпионати ўтказилди.

Чемпионатда юртимизнинг барча ҳудудларидан 70 дан ортиқ спортчилар ғолиблик учун баҳслашдилар. Олимпия Қумитаси томонидан ташкил этилган ушбу чемпионатни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад истеъдодли ѐш спортчиларни саралаб олиб, Индонезиянинг пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара Осиѐ ўйинларида муносиб иштирок этиш ҳисобланади. Шиддатли баҳсларга бой бўлган ушбу мусобақада пара- атлетиканинг найза, диск ва ядро улоқтириш турлари бўйича спортчилар муносиб иштирок этдилар.

Икки кун давом этган чемпионатда республикамизнинг 14 та вилоятидан иштирок этган паралимпия терма жамоаларидан умумжамоа ҳисобида 1 ўринни Фарғона вилояти, 2 ўринни Тошкент шаҳри ҳамда 3 ўринни эса Навоий вилояти спортчилари ғолиб бўлиб, юқори ўринларни қўлга киритдилар.

Leave a Comment