Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси 2018 йилнинг сентябр-октябр ойларида Индонейзиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Пара Осиё Ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда вилоятларда селекция қилинган спортчиларнинг жисмоний холатини ва эга бўлган техник-тактик малакасини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 20 март куни Қашқадарё вилоятидаги “Геолог” спорт марказида Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган паралимпия спортчилари ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон Чемпионатини ўтказди.
Бунда 100га яқин спортчилар, жумладан эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 вазн тоифасида ҳамда аёллар -48, -52, -56, -63, -70, +78 вазн тоифасида совринли ўринлар учун куч синашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра 1- ўринни Хоразм вилояти, 2- ўринни Самарқанд вилояти ва 3- ўринни Бухоро вилояти терма жамоа спортчилари эгалладилар.
Мусобақа сўнгида ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

 

Leave a Comment