Жорий йилнинг 23-27 август кунлари Чехиянинг Расице шаҳрида пара-каноэ спорт тури бўйича Жахон Чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда аёллар ўртасида кечган баҳсларда иштирок этган паралимпиячимиз Шахноза Мирзаева юртимиз шарафини химоя қилди.
Шахноза Мирзаева 200 метр масофани 51.778 натижаси билан босиб ўтиб, фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медали соҳибасига айланди. Шиддатли кечган баҳсларда 1-ўрин австралиялик спортчи Аманда Рейнолдс (50.344) га насиб этган бўлса, 3-ўринни Руминиялик спортчи Михаелла Лулэа (52.033) эгаллади.
Энди Ўзбекистонлик пара-каноэчилар жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик кўради.

Leave a Comment