2017 йилнинг 2-9 декабр кунлари Мексикада паралимпиянинг пауэрлифтинг спорт тури бўйича Жахон Чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатнинг илк кунлари Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси спортчиси Қўзиева Роза аёллар ўртасида 55кг. гача бўлган вазн тоифасида кечган бахсда иштирок этди ва 113 кг. тошни кўтариб, бронза медалини қўлга киритди. 2чи ўринни Украина спортчиси Шевчук Мариана хамда 1чи ўринни Мексикалик Перез Амалия эгалладилар. Мазкур мусобақада 71та давлатдан 500дан ортиқ паралимпия спортчилари куч синашдиларлар. Хамюртларимиз 11-декабр куни Тошкент вақти билан соат 14:50да Сеул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келадилар.

Leave a Comment