Тунисда пара атлетика бўйича бўлиб ўтган халқаро турнирда 43та давлатдан 344та паралимпия спортчилари куч синашдилар. Мазкур Халқаро Гран- При мусобақасида паралимпия спортчиларимиз 6та олтин, 3та кумуш ва 1 та бронза, жами 10 та медални Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйдилар.

Этиб ўтишимиз лозимки, турнирда Ватанимиз шарафини муносиб химоя қилган спортчилар қаторида янги иқтидорли ёш паралимпиячилар номи кашф этилди.

Ушбу Гран Прида паралимпиячиларимиз қуйидаги турларида шоҳсупага кўтарилдилар:

ОЛТИН
100 м масофага югириш
Ахмедов Дониёр(11*40)
200 м масофага югириш
Ахмедов Дониёр(22*78)
Диск отиш
Хамдамова Мохигул(24,19)
Баландликга сакраш
Хасанов Омадбек(1,86)
Узунликка сакраш
Чеваров Бекжон(6,69)
Найза отиш
Хамдамова Мохигул(23,62)

КУМУШ
1500 м масофага югириш
Муродуллаев Маруф(4*09**02)
Ядро улоқтириш
Хамдамова Мохигул(8,48)
400 м масофага югириш
Муродуллаев Маруфжон(52*12)

БРОНЗА
Узунликга сакраш
Адхамова Шахноза(2,92)

Ўзбекистон делегацияси 2 июл куни Тошкент вақти билан соат 01:05 да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.

Leave a Comment