Бугун 8 нафар паралимпия спортчиларимиз Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳсларида иштирок этиб, паралимпия спортининг енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг турларида 5та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медалларини Ўзбекистон терма жамоаси хисобига қўшиб қўйдилар.
Жумладан енгил атлетика спорт турида 200м. масофага югириш бўйича Суханова Сабина 30.01 натижаси билан олтин медални, шу масофада эркаклар ўртасида кечган бахсда яна бир хамюртимиз Пашаев Дамир 24.15 натижаси билан кумуш медалини қўлга киритди ҳамда 800м. масофага бўлган югиришда барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Яна 2та олтин мелални ядро отиш бўйича Рихсимов Мухаммад (11.42) хамда аёллар ўртасида Эргашева Розияхон (7.78) натижалари билан қўлга киритдилар. Найза отиш бахсларида эса паралимпия спортчимиз Одилов Ёрқинбек найзани 31.02 м.га отиб, олтин медали сохибига айланди. Сузиш спорт турида Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони Фотима Амилова 200м. масофани 02:36.95 сонияда сузиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллади. Пауэрлифтинг спорт турида эса 2та бронза медалини 59кг вазн тоифасида Рахимжонов Аббосхон (94кг.) хамда 88кг вазн тофасида Хужахонов Мухаммадхон (98кг.)лар киритдилар.
Шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси спортчилари 15та олтин , 3та кумуш ва 2та бронза, жами 20та медални нахт қилиб қўйдилар. Умумжамоа хисобида эса 30та Осиё мамлакатидан келган 800та спортчилар орасида 4-ўринни эгаллаб келмоқда.

Leave a Comment