Жорий йилнинг 22-25 июн кунлари Тунисда паралимпиянинг енгил атлетика спорт тури бўйича Халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 20та давлатдан 180та спортчи иштирок этиб, улар орасида 9 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашдилар.

Хамюртларимиз ушбу нуфузли турнирда 1та олтин, 6та кумуш ва 3та бронза, жами 10та медални қўлга киритиб, Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйдилар.

Жумладан:

Ахмедов Дониёр
200 м. югуриш 00:22.75 -олтин
100 м. югуриш 00:11.38 -кумуш
400 м. югуриш 00:53.71 –бронза

Сахатов Миран
Узунликка сакраш 5.58м. – кумуш

Қурбонов Миржалол
100 м. югуриш 00:12.79 – кумуш
Муродуллаев Маруфжон
400 м. югуриш 00:52.02 – кумуш
800 м. югуриш 02:02.89 – бронза
1500 м. югуриш 04:26.74 – бронза

Яна бир хамюртимиз Султонов Элбек диск улоқтириш бўйича (36.42м.) кумуш медалини қўлга киритган бўлса, ядро отишда эса Рио-2016 паралимпия ўйинлари ғолиби Эронлик спортчи Саман Пакбаздан устидан ғалаба қозонди.

Ўзбекистон делегацияси 26 июн куни Тошкент вақти билан соат 06:30 да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.

Leave a Comment