2018 йил 25-29 май кунлари Франциянинг Берк-сюр-Мер шаҳрида оғир атлетика (пауэрлифтинг) бўйича Европа Очиқ Чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада хамюртларимиз 1 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза, жами 4 медални Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйдилар.

Ёшлар ўртасида кечган баҳсларда 45кг вазн тоифасида иштирок этган Шахзода Мамадалиева 71кг тошни кўтариб, фахрли 1 ўринни эгаллаган бўлса, 50кг вазн тоифасида Муслима Нуриддинова 65кг натижаси билан фахрли 2 ўринни эгаллади.
Катталар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса 55кг вазн тоифасида Роза Қўзиева 115 кг тошни кўтариб, 2 ўринни ва 88кг вазн тоифасида Фарход Умирзоқов 180кг натижа билан 3 ўринни эгалладилар. Наврузбек Абдурасулов (107кг вазн тоифасида) 180кг 4-урин, Исмира Исломова (79кг) 101кг 4 урин.

Мазкур мусобақада 40та давлатдан 250га яқин спортчилар медалли ўринлар учун куч синашдилар.

Leave a Comment