2018 йилнинг 11-14 апрел кунлари Полшанинг Шецин шахрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича ШЕЦИН-2018 Ҳалқаро ГРАН-ПРИ турнири бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада Рио 2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали сохиби хамюртимиз Сервер Ибрагимов хамда Азиз Ибрагимовлар иштирок этмокдалар.

Шу кунга қадар хамюртларимиз ўз иштирокларини якунлаб 1 олтин ва 1 кумуш, жами 2та медални Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйдилар. Ушбу мусобақанинг 10м.га пистолетдан отиш буйича финал босқичида хамюртимиз Сервер Ибрагимов 237.4 натижаси билан 1 ўринни эгаллаган бўлса, 2 ўринни яна бир хамюртимиз 235,9 натижа билан Азиз Ибрагимовга насиб этди. 3 ўринни эса Украиналик спортчи Денюсик Алексей (215,3) эгаллади. Мазкур мусобақада 23та мамлакатдан 228та спортчилар куч синашмоқдалар.

Спортчиларимиз 16-апрел куни Тошкент вақти билан соат 00:40да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келадилар.

Leave a Comment