[:uz]Америкалик машхур ултрамарафон спорт устаси Дин Карнэзес иштирокида семинар-тренинг ташкиллаштирилди[:]

[:uz]Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 2016 йил 29 июн куни соат 9:00да Ассоциациянинг мажилислар залида Америкалик машхур ултрамарафон спорт устаси Дин Карнэзес иштирокида Ўзбекистон паралимпия спортчилари учун семинар-тренинг ташкиллаштирди. \r\nУшбу семинар-тренингда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг мураббийлари, терма жамоа аъзолари хамда Тошкент шаҳридаги имкониятлари чекланган болалар учун махсус мактаб- интернати тарбияланувчилари иштирок этдилар.\r\nТадбир давомида 50 дан ортиқ иштирокчи Дин Карнэзес билан сухбатда булиб, ўз малакаларини алмашишдилар.\r\nСеминар-тренинг сўнгида Дин Карнэзес Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 1 июлдан Марказий Осиё давлатлари бўйлаб (Тошкентдан Қозоғистон ва Қирғизистонгача) югиришини маълум қилди ва у билан бирга қисқа масофани босиб ўтишга иштирокчиларни таклиф этди.\r\n[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *