[:uz] Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари рахбарлари ва мураббийлари учун ўқув семинари ўтказилди[:]

[:uz]Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги № 355-сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 январ куни Ўзбекистон Давлат Жисмоний Тарбия Институтининг мажилислар залида паралимпия спортининг енгил атлетика, сузиш ва дзюдо турлари бўйича Тошкент шахар халқ таълими ҳамда маданият ва спорт ишлари бўйича бош бошқармалари тассаруфидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари рахбарлари ва мураббийлари учун ўқув семинари ўтказилди.
Бунда 100га яқин иштирокчиларга паралимпия спортчилари классификацияси, халқаро мусобақалар қоидалари, Паралимпия ўйинлари йўлланмаларни қўлга киритиш ҳамда нормативлар бажарилиши қоидалари ва WADA халқаро Допинг текшируви ташкилотининг қоидалари хамда тақиқланган моддалар рўйхати тушунтириб ўтилди.
Семинарда мураббийлар ва бошқа иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Ассоциация мутахассислари аниқ ва батафсил маълумотлар бердилар.
[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *