[:uz]Лондон-2017 Пара-таэквандо бўйича Жахон Чемпионатида ҳамюртимиз Наимова Гулжаной бронза медалини қўлга киритди[:]

[:uz]2017 йил 16-22 октябр кунлари Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида пара-таэквандо бўйича Жахон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда 59та давлатдан 263та спортчи куч синашдилар. Жумладан аёллар ўртасида кечган бахсда +58кг вазн тоифасида иштирок этган хамюртимиз Наимова Гулжаной Бразилиялик рақиби Менезес Деборани мағлуб этиб, фахрли 3чи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жахон чемпионати Япониянинг Токио шахрида бўлиб ўтадиган “Токио-2020” XVI Паралимпия ўйинларига рейтинг очко берувчи йирик мусобақалардан бири хисобланади.[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *