[:uz]Пара-дзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатида паралимпиячиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар[:]

[:uz]Жорий йилнинг 26-27-28 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берадиган Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Осиёнинг энг кучли Эрон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Ироқ, Тожикистон, Хитой Тайпей, Тайланд, Қозоғистон ва жаҳоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланадиган Ўзбекистон жамоалари иштирок этдилар.
Мусобақанинг очилиш маросимида эстрада юлдузлари, болалар ва миллий рақс ансамбиллари ўз дастурлари билан иштирок этдилар. Очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раиси ўринбосари Ташходжаев Мухторхон сўзга чиқиб барча иштирокчиларни мусобақа билан табриклади ва чемпионатни очиқ деб эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу чемпионатда 9-та олтин, 2-та кумуш ва 7-та бронза медалларини қўлга киритиб умумжамоа хисобида 1-ўринни эгаллади.
Кейинги ўринларда эса 3-та олтин 3-та кумуш ва 3та бронза медаллари билан 2-ўринни Жанубий Корея, 2-та олтин 2-та кумуш ва 3-та бронза медаллари билан 3-ўринни Эрон терма жамоаси эгалладилар.

[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *