[:uz]Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи кўтарилди[:]

[:uz]Бугун маҳаллий вақт билан соат 15:00да Пхёнчхандаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда делегациямиз аъзолари иштирок этишди.
Тантанали маросимда Пхёнчхан Паралимпия шаҳарчаси мэри, Сеул ногиронлар спорт ассоциацияси вице-президенти Парк Ён Соога Ўзбекистон делегацияси томонидан эсдалик совғаларини топширди.
Эслатиб ўтамиз, XII Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 март куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00) да бошланади. Унда тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Холбекова Ёқутхон делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради.

[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *