[:uz]“Рио-2016” 32 нафар иштирокчи 31 та медал![:]

[:uz]Рио-де-Жанейрода шахрида ўтказилаётганёзги XVПаралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг мусобақада иштироклариўз нихоясига етди. Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси мусобақа дастурига киритилган спортнинг 5 та турида (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш, оғир атлетика) 32 спортчи билан иштирок этди. Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларининг 31 медалига шулардан 8 та олтин, 6 та кумуш, 17 бронза медалларини қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида 200 яқин иштирок этган давлатлар ўртасида 15- ўринни (медаллар сони бўйича 12- ўрин), Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1- ўринни, МДХ давлатлари ўртасида 2- ўрин (1- ўрин Украина, 171 спортчи билан иштирок этган), Осиё давлатлари ўртасида 2- ўрин (1- ўрин Хитой, 326 спортчи билан иштирок этган) қўлга киритди.Дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа хисобида 1-ўринниэгалладилар. Спортчиларимиз томонидан6та жахон, 7 та Паралимпия ўйинлари, 12 та Осиё рекорди ўрнатилди. Шу вақтга қадар бирорта давлат вакиллари, яъни иштирокчилар сони ва қўлга киритилган медаллар сони бўйича бундайнатижа қайд этмаганлар. Қайд этиш лозим бўладики жуда кўп давлат делегациялари Ўзбекистон эришган ютуқларга хайрат ва ҳавас билан қарамоқдалар. Бу ютуқлар замирида халқимизнинг қўллаб-қувватлаши, дуоси, давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар,уларга бўлган ишонч ҳамда спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларининг тинимсиз мехнати ётибди. Ўзбекистон ва унинг халқининг шундай Ватанни севгучи фарзандлари бор экан Ўзбекистон байроғи доимо баланд кўтарилаверади. \r\n“Хеч бир нарса мамлакатни спорт каби дунёга тезда танита олмайди”.Ислом Каримов.\r\n
????????????????????????????????????
[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *