[:uz]Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинлари пойтахтига етиб келди[:]

[:uz]Бугун Ўзбекистон делегациясининг катта қисми Пара Осиё ўйинлари пойтахтига етиб келди. Уларни маҳаллий «Soekarno Hattа» халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси Улуғбек Розуқулов ва элчихона вакиллари, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ишчи гуруҳи аъзолари, Жакартада истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз, шунингдек, ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон спорт делегацияси учун бириктирилган кўнгиллилар кутиб олишди.

Спортчи ва мураббийларимиз аэропортдан тўғри Кемайоран дахасидаги Паралимпия шаҳарчасига йўл олишди. Улар Пара Осиё ўйинлари давомида айнан шу ерда истиқомат қилишади.
Спортчи ва мураббийларимиз аэропортдан тўғри Кемайоран дахасидаги Паралимпия шаҳарчасига йўл олишди. Улар Пара Осиё ўйинлари давомида айнан шу ерда истиқомат қилишади. Мазкур ўйинларда спортчиларимиз паралимпия спортининг дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг турларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Маълумот учун, 6 октябр соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 7 октябрдан эса асосий мусобақаларга старт берилади.[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *