[:uz]«Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг Бош Ассамблеяси»[:]

[:uz]Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жисмоний имкониятлари чекланган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар орасида паралимпия ҳаракатини ривожлантириш орқали имконияти чекланганларнинг жамиятга фаол интеграциялашувини таъминлаш, ҳаётга қизиқишини ошириш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида инсонпарварлик фаолиятини амалга оширмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2013 йил 25 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)дa бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш» қарорлари бунда муҳим омил бўлган. Бунинг самарасида паралимпия спортчиларимиз халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда, Паралимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқдалар.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг 1 феврал куни соат 16:00да Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг мажлислар залида навбатдаги Бош Ассамблеясининг хисобот- сайловини ўтказди. Бунда 2013-2016 йиллар давомида Ассоциация томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди ҳамда Ассоциация раҳбарияти ва Ижроия қўмитаси таркиби сайланди.
Сайлов натижаларига кўра: Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раиси этиб Суннатов Улуғбек Джалолович, Ассоциация раисининг биринчи ўринбосари этиб Ахматджанов Умид Махаматджанович , Ассоциация раиси ўринбосарлари этиб Ахмедов Баходир Маджидович, Салимов Асатилла Хожимуратович ва Ташходжаев Мухторхон Махсудовичлар тайинландилар.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси республикамизда паралимпия спортини ёритиб бераётган оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *