
[:uz]101-сонли кар ва заиф эшитувчи мактаб- интернатида бадминтон, таэквандо ВТФ ва стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди[:]
[:uz]Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг декабр ойида “Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб Тошкент шаҳридаги махсус мактаб- интернатларида паралимпия спортини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор спорт мусобақаларини ўтказишни режалаштирмоқда. Жумладан 16 декабр куни Тошкент шахридаги 101-сонли кар ва заиф эшитувчи мактаб- интернатида бадминтон, таэквандо ВТФ ва стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 100дан ортиқ болалар иштирок этдилар.\r\nТадбир сўнгида Ассоциация томонидан барча иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.\r\n
[:]
