[:uz]XV ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди[:]

[:uz]Бугун (7 сентябрь куни) маҳаллий вақт билан соат 18:15 да “Маракана” стадионида XV ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.\r\nУнда Ўзбекистон спорт делегациясининг 32 нафар спортчилари Ўзбекистон давлат байроғи остида иштирок этди.\r\nТантанали очилиш маросимида енгил атлетикачимиз Дониёр Солив (2013 йил жаҳон чемпионати (Лион) кумуш медали совриндори) байроқдор вазифасини бажарди.\r\nПаралимпия ўйинларининг тантанали очилиш тадбирида дунёнинг 200 га яқин давлатлардан келган спорт делегациялари иштирок этди.\r\nҲилпираётган Ўзбекистон Давлат байроғи остидаги спорт делегациямизнинг байрамона кийимлари, айниқса, спортчиларимизнинг ўзини тутиш маданияти, халқимизга хос одоб билан чиқишлари бошқа давлат вакилларининг ҳавасини келтирди.\r\nПаралимпиада иштирокчиларини Рио 2016 Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш қўмитаси раиси Карлус Артур Нузман ҳамда Халқаро Паралимпия қўмитаси Президенти Филипп Крейвин қутлади.\r\nШундан сўнг XV Паралимпия ўйинлари машъаласи “Маракана” стадионида\r\nёқилди.[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *