Uzbekistan Airways сентябрга қадар халқаро қатновларни бекор қилди

Uzbekistan Airways 16 августдан 31 августгача халқаро қатновларнинг ва маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам парвозларнинг бир қисми мажбурий бекор қилиниши ҳақида хабар қилди.

Парвозлар амалга ошириладиган мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий марказларидаги эпидемиологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва маҳаллий қатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди.

Авиакомпаниянинг веб-сайти орқали ёки Uzbekistan Airways Sales филиалининг кассасида АЖнинг 2020 йил август ойидаги бекор қилинган қатновларига авиачипталарни сотиб олган йўловчиларга тўлов шаклига мувофиқ пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки 2020 йил 1 сентябридан бошлаб режалаштирилган АЖ қатновларига бир марталик қайта бронлаш имконияти тақдим этилади.

Uzbekistan Airways АЖнинг хориждаги сотувлар офисида ёки авиакомпаниянинг Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги авиаташувлар сотуви бўйича агентларидан авиачипталарни сотиб олган йўловчилар, пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки учиш санасини 2020 йил 1 сентябридан бошлаб режалаштирилган АЖ қатновларига қайта бронлаш учун авиачипта сотиб олинган жойга мурожаат қилишлари керак.

Бекор қилинган қатновларга авиачипталар санасини бошқа санага қайта бронлаш йўловчилар томонидан қўшимча тўловларсиз амалга оширилишига эътибор бериш сўралган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *